Аймак

АЛА-БУКА ОКУУЧУЛАРЫНЫН ЧЫГАРМАЛАРЫ

 2,090 Бардыгы /

ЖАЛАЛ-АБАД. Ала-Бука районундагы мектеп окуучуларынын чыгармаларынан тартуулайбыз.

КУСАЛАНУУ       (Бегайымдын ой толгоосу…)

Быйыл элек бүтүрүүчү класс,

Шоктук кылчубуз биз аз-мас.

Класс ичи шаңга толуп,

Сабакта тынч отурчубуз бир пас.

Чоң жашоого аттаналы дегенде,

Кытайдан чыкты го бир бале.

Ой-максатка тоскоол болуп ал неме,

Сыртка чыкпай отурабыз карантинде.

Бирге олтурган парталашымды сагындым,

Сырдашуучум курбуларымды сагындым.

Нурила эжекейим урушуп , урсаң да мейличи ,

Тартип менен сабагыңды сагындым.

Кыргыз тилим, эне тилим, өз тилим,

Мунай эжекей берчү бизге чоң билим.

Сабагыңыз болчу дайым кызыктуу,

Ар бир окуучу сабагыңызга ашыкчу.

Өтчү бизге Шааркүл эжекей сабагын,

Эжекейим билет саясаттын баарын.

Сабагыңыз болчу дайым көркөмдүү,

Уккандарды шыктантчуусуң бүт баарын.

Чоң тартип болчу мектепте,

Шыктантчуу бизди Тургунай эжеке.

Окуу окуу окуу –деп,

Кыйкырганыңыз бизге дары эле.

Классташым он жыл бою бирге өскөн,

Бир туугандай болуп өстүк.

Ар бир иште бирге күрөшкөн.

Сагынычым  кучагыма батпастан,

Ошондуктан мен силерге ыр сунам.

Классташым Арзыбек,

Он кыз ичинде жалгыз “бек”.

Атыңа затың жарашып,

Бактылуу бол Арзыбек.

Курдашым менин Бекзада,

Ийгилик каалайм сага да,

Аракет кылып баарына,

Ар дайым бол алдыда.

Досторумдун наздуусу,

Акылдуусу, сулуусу,

Досум гүлүм Гүлназым,

Ден соолукта бол дайым.

Классташым Айдана,

Классташтар ичинде ал “Дейдана”.

Тамашага чыдаган,

Сабырдуусуң сен дайыма.

Ар нерсени кеп кылып,

Олтурасың күлүп-каткырып.

Сырдашым менин Албинам,

Күн сайын сени сагынам.

Узун бойлуу, кара чач,

Алина жүргүн дайым шат.

Өнөрүң өркүндөй берсин,

Тилегиңе сен жеткин.

Келечекте эжекей болот,

Достукка Жумакан бекем болот.

Досторумдун ичинен,

Сулуусу да өзү болот.

Ата-энесинин эркеси,

Гүлбадам келечектин дарыгери.

Сүйлөгөнү эркелеп,

Көңүлүмдү эргитет.

Курбу кызым Гүлдана,

Сен дүйнөдө бир дана.

Соозуласың тим эле,

Ар нерсеге суктана.

Сагындым силерди классташтарым,

Буулугуп ыр жазды Бегайым.

Кусалыкта күн өтүп барат,

Күн сайын  сагынычым артат.

Бегайым АДЫСЕЙИТ кызы Ала-Бука району №26 Жаңы-Шаар жалпы орто билим берүүчү орто мектебинин    11-классынын окуучусу

Она

Мен дунёга келганман,

Жуда ширин қиз бўлиб.

Кўп сўзларни уққанман

Яхши- ёмон сўз бўлиб.

Оллохимдан сўрарим,

Мен бахтли қиз бўлайин.

Катта бўлиб онамга

Олқишларни берайин.

Онам бояқуш мени,

Емай- ичмай ўстирди.

Менга меҳрин бойитди.

Онам берган оқ сутни,

Мен қандайин оқлайин.

Эй, Худойим, йўл кўрсат,

Онам бахтли қилайин.

Мен айтаман Худога:

“ Онам бахтли бўлгани,

Менинг бахтим эмасми?”

Онам айтар Худога:

“ Қизим бахтли бўлгани ,

Менинг бахтим эмасми?”

Она доим боласига,

Меҳрин сочиб келаркан.

Шу меҳрдан болалар,

Олқишларни оларкан.

Ҳой, болалар, унутманг,

Онангизнинг қадрини

Менинг онам каттакон,

Юксак меҳр калити.

Оналар бир нозик гул,

Уни асраб юрайлик.

Барча гуллар сарасин ,

Уларга тортиқ қилайлик.

Она меҳрин билмаган,

Инсон кўпдир дунёда.

Она қадрин билмаган,

Диллар кўпдир дунёда.

Бундай болаларни бизлар,

Бағритош деб атаймиз.

Уларнинг кўнгилларин,

Юмшатишга ундаймиз.

Онамнинг исмини мен,

Жаннатга ҳам ёзардим.

Сизларга соф тилагим,

Соғ бўлинглар оналар.

Оналарга бу шеърни,

Шаҳлохоним йўллади.

Юракдаги дардини,

Маслаҳат деб қўллади.

Сизлар билан энди мен,

Хайрлашиб қоламан.

Мен дунёда онамни,

Жаннатга тенг кўраман.

Онамнинг исмини мен

Сизларга айтиб кетай,

Яна айтмади деб,

Балоларга қолиб кетмай.

Меҳрибондир, гўзалдир,

Юзлари худди лола

Исми жисмига мос,

Унинг исми Зилола.

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Отажоним нега мени ташлаб кетдингиз,

Ахир менинг икки кўзим ёшлаб кетдингиз

Юракларим эзиб қалбим тирнаб кетдингиз,

Чидолмайман отажоним соғинганимда.

Ёшлигимдан азобу ғамга дучор қилдингиз,

Эҳ, отажон, юракларим жуда тилдингиз.

Юрагимнинг бир парчасин эзиб юлдингиз,

Чидолмайман отажоним соғинганимда.

Нега мени ўйламайсиз, қизингизманку,

Ахир менинг дунёга келишимга сиз сабабку,

Отасизлик қизлар учун бир азобку

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Армон мени нега ташлаб кетмаяпти,

Ахир ота нолаларим етмаяпти,

Қиз кўрмаслик сизга алам қилмаяпти

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Отажоним, йиғлай десам йиғлолмайман

Сиз ўйгандек нега бағрингиз тирнолмайман,

Соғинганда нега, сизни кўролмайман

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Отажоним, мен ҳам ахир бир инсонман,

Сиз учун мен адашмасам бир дунёман

 Отажоним соғинганда боролмайман,

Чидолмайман отажоним соғинганимда.

Нега энди мен дунёда бахтсиз бўлдим,

Отам йўқ деб баъзи вақтда пулсиз бўлдим

Бир очилиб сўлган гулдек мен ҳам сўлдим,

Чидолмайман отажоним соғинганимда.

Отажоним, кўзларимдан ёш тинмайди,

Лекин менинг йиғлаганим ҳеч билмайди,

Отам менинг ёнимда нега бўлмайди

Чидолмайман отажоним соғинганимда.

Баъзи вақтда синовдир деб юпатарман ўзимни,

Ким топа олар исботловчи сўзимни,

Отажоним, ёшладингиз кўзимни

Чидолмайман отажоним соғинганимда.

Юрагимда азоб- ғамлар тўлиб кетди,

Қанча инсон оталари ўлиб кетди

Лекин отам менга бир бор боқмай кетди,

Чидолмайман отажоним соғинганимда.

Отажоним ахир қандай бировларни ота дейман

Ҳар куни мен юрагимни эзиб ейман

Энди қандай сиз ёмонми ота дейман

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Сиз туфайли эркак зотин хуш кўрмайман

Нега ахир сиз хақизда туш кўрмайман

Энди қандай яшашимни мен билмайман

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Ота қадри билинмади ёшлигимда

Мен қадризни билмагандим шўхлигимда

Бугун билдим суянгувчим йўқлигида

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Отажоним йиғлайвериб ёш қолмади кўзимда

Армон сўзи тушмай қолди лекин сўзимда

Ҳеч қандай бир маъно йўқдир ёз-кузимда

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Отам мени яхши кўрмас эдингизми

Ёки мендай юрагингиз едингизми

Баъзи вақтда келолмайин кетдингизми

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Сиздай инсон энди менга керак эмас

Ота сўраш энди менга тилак эмас

Сиздек пасткаш оталикка ярамас

Чидолмайман отажоним соғинганимда

Онамга қараб яна бағрим эзилади

Ала-бука р-ну Р.Кулуев атындагы №11 жалпы орто билим берүүчү мектебинин   10-в классынын окуучусу Тохтасинова Шахло

Автор

Байланыш дареги

Email: aymak.kg@mail.ru

Телефон: +996 (770) 81-00-32

Факс: +996 (3722) 2-32-36

Адрес: Жалал-Абад ш. Ленин к. 17